ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


08.10.2019

Ёш сайловчилар билан мулоқот


Маълумки, шу йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.

Айни кунларда жойларда ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ўз ғоялари ва мақсадларини халққа, кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги ташаббусларини бошлаб юборди.

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Наманган муҳандислик-технология институтида олийгоҳнинг автоматика ва энергетика факултети 1-босқич талабалари учун ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу мавзуга қаратилди.

1.jpg

Партия вилоят кенгашининг ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Аҳрорбек Акбаров сўзга чиқиб, жорий йилги сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши, яқин келажакдаги ёрқин истиқболни белгилашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Сайловларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сиёсий куч сифатида иштироки ва унинг аҳамияти хусусида эътиборни қаратди. Йирик сиёсий тадбирда овоз беришда илк бор иштирок этувчи ёшларларга сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

- Бугунги мулоқот давомида сайловларни халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этишда, уларнинг орзу-умидларини амалга оширишда муҳим ўрин тутишини англаб етдик, - дейди институтнинг 1-босқич талабаси Зарнигор Тоирова. – Ушбу сиёсий жараёнда биринчи маротаба иштирок этиш имкониятига эга эканлигимдан бағоят хурсандман ва бу менинг зиммамга фаол қатнашиш, фуқаролик позициямни тўлақонли намоён этиш масъулиятини ҳам юклайди.

2.jpg

3.jpg

Якунда талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, бундай амалий мулоқот ва давра суҳбатлари вилоятдаги бошқа олий таълим даргоҳларида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

 


Оқилхон Дадабоев,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz