ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди 08.10.2019

Кун тартибидаги ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди

2019 йил 8 октябрь куни парламент қуйи палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фермер хўжаликларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ғалла маҳсулотлари етиштиришнинг самарадорлигини ошириш масаласи ҳамда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати томонидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Олий Мажлисга қилган Мурожаатномадан келиб чиқиб, депутатлардан тузилган ишчи гуруҳлари жойларда ўрганишлар олиб борди.

Йиғилишда фракция вакили, ишчи гуруҳи аъзоси Назир Собиров Бухоро вилоятида ўтказган ўрганишлари юзасидан ахборот берди. Таъкидланишича, ҳудудларда фермер хўжаликларининг ғалладан олган даромадлари йилдан-йилга ошиб, фермерларнинг моддий манфаатдорлиги ортиб, ҳосилдорлик ўтган йилларга нисбатан бир неча баробарга ўсган. Хусусан, Бухоро вилоятида жорий йилда фермер хўжаликлари томонидан 61 600 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, ўртача 58 центнердан 357 минг тонна ҳосил олинган. Нархлар ўтган йил билан таққосланса, вилоятда 2018 йилда бир тонна доннинг таннархи 750 минг сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилдаги нарх 195 минг сўмга ошиб, 945 минг сўмга етган. Бу эса, маҳаллий фермерларнинг 2018 йилга нисбатан 151 млрд. 81 млн. сўм кўпроқ соф фойда олишига имкон берган.

Шу билан бирга, ўрганишлар давомида жойларда дон корхоналарида ун маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ва сотишда бозор иқтисодиёти механизмлари йўлга қўйилмагани маълум бўлди. Бундай омиллар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларда ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, Бухоро вилоятидаги “Когондонмаҳсулотлари” АЖда 50 кг. ун 87 500 сўмдан сотилмоқда. Лекин вилоятдаги хусусий дўконларда шунча ун нархи Когон туманида 
121-125 минг сўм, Қоровулбозор туманида 130-135 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Фракция аъзолари ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу соҳада ривожланган давлатларнинг ижобий тажрибасини ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда, мамлакатимизда ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиб, бозорда шаклланган талаб ва таклиф асосида эркин нархларда сотиш тизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлашди.

Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2111-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Мазкур қонунда истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз “занжири”ни шакллантириш назарда тутилган. Хусусан, кодексининг 
2111-моддасига ўзгартиш киритиш натижасида қўшимча қиймат солиғи 
20 фоиздан 15 фоизга туширилиши белгиланган.

Депутатлар таклиф этилаётган қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини пасайтиришга ҳамда рақобатбардошликни янада ривожлантиришга кўмаклашишини қайд этдилар.

Йиғилишда, шунингдек, бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz