ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди 10.10.2019

“Миллий тикланиш” ДП Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди


Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 22 декабрь мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов куни деб белгиланган. Сиёсий партиялар шу кунларда бўлажак тадбирга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига мувофиқ, ҳар бир сиёсий партия сайлов кампанияси даврида қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг 40 мингдан зиёд имзосини тўплаши талаб этилади. Шундан сўнггина партиялар сайловда иштирок этиш ва депутатликка ўз номзодларини қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан фуқароларнинг имзо варақаларини белгиланган тартиб ва муддатда тўлдириш ишлари амалга оширилди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига партиянинг сайловда иштирок этишининг асоси сифатида сайловчилар томонидан имзоланган имзо варақаларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

6.jpg

Унда иштирок этган партия Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Нодир Мухторов янгиланаётган Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган янги сайлов аввалгиларига қараганда ҳар томонлама ўзгача тартиб ва тамойиллар асосида ўтишига ишонч билдириб, имзо варақалари Сайлов комиссияси томонидан белгиланган муддатда тўлдирилиб, йиғилганини таъкидлади.

1.jpg

— Ҳар бир вилоятга 3 минг 200 тадан ортиқ имзо тўғри келди ва бунда аҳолининг барча қатламлари бирдек иштирок этиши таъминланди. Жумладан, имзо йиғишда хотин-қизлар ва мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллатнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Варақада бир кишининг бошқалар номидан имзо қўйиши ёки иккита имзонинг такрорланишига йўл қўйилмади, — деди Н.Мухторов.

Энди Марказий сайлов комиссияси экспертлар гуруҳи томонидан ушбу имзоларнинг ҳақиқийлиги текшириб чиқилади ва шундан сўнг партияларнинг бўлажак сайловда иштирок этиши бўйича хулоса берилади.

5.jpg

3.jpg

 

 

Равшан МАҲМУДОВ,
“Milliy tiklanish” мухбири


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz