ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бокс бўйича жаҳон чемпионлари “Миллий тикланиш” ДП сафига қўшилди 10.10.2019

Бокс бўйича жаҳон чемпионлари “Миллий тикланиш” ДП сафига қўшилди

Маълумки, шу йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург  шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди. Дунёнинг 80 га яқин мамлакат спортчилари иштирок этган чемпионатда юртимиз боксчилари АҚШ, Куба, Россия, Қозоғистон, Англия ва Ҳиндистон вакилларини ортда қолдирди. Энг кучли чарм қўлқоп усталари иштирок этган ғоят кескин беллашувларда миллий жамоамиз спортчилари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг энг юқори ўрнини эгаллади.

Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Юртимиз ифтихорлари” мавзусида тадбир ўтказилиб, жаҳон чемпионлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎзМТДП етакчиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, партия бу тадбирни ўтказишни ҳали жаҳон чемпионати бошланмасдан олдин режалаштирганини маълум қилди.

— Чунки биз спортчиларимизнинг биринчи ўринни олиб, халқимиз бошини янада баланд кўтаришига ишонган эдик ва шундай ҳам бўлди, — деди партия етакчиси. — Ҳар биримиз, айниқса, ёшларимиз Ватанни севишни, ардоқлашни боксчиларимиздан ўрганиши лозим. Сабаби, уларнинг билаги енгилмас кучга тўлиб-тошган бўлса, юраги ўз халқи, ўз ватанига бўлган меҳр, ғурур, миллий ифтихор туйғулари билан тўлган. Шунинг учун ҳам улар доимо халқаро мусобақаларда энг юқори ўринни эгаллаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб қайтмоқда. Яна шуни мамнуният билан таъкидлашим лозимки, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда жаҳон чемпионати ғолиблари бир овоздан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сафига қўшилиш истагини билдирди. Энди кучларимиз янада бирлашади ва биз ҳар қандай тўсиқларни биргаликда енгиб, ғалаба сари янада илдам қадам босамиз.        

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам сўзга чиқиб, халқимиз муҳим сиёсий тадбир — сайлов арафасида турганини, партияга фахрий аъзо бўлишда бежиз ЎзМТДП танламаганини таъкидлаб, унинг фахрий аъзолари сафига қўшилганидан мамнун эканлигини билдирди.

— Чунки мақсадларимиз муштарак, — деди вазир Д.Набиев. — Халқимиз, ёшларимизни шу юртга, шу мамлакатга бўлган меҳрини ошириш, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, тарихимизни улуғлаш, халқимизни ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилиб, Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш, нуфузини янада оширишдир. Айниқса, бунда спортнинг ўрни беқиёс.    

Тадбирда жаҳон чемпионлари ва бокс федерацияси раҳбарлари навбати билан даврага таклиф қилиниб, партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди. Зарбоп тўн кийдирилиб, партия кўкрак нишони тақилди. Эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Учрашувда чемпионлар ҳам сўзга чиқиб, ЎзМТДП сафига кирганидан хурсандлигини ва рингда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилгани каби, энди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мавқеини янада ошириш, партия ғояларини кенг тарғиб қилишдан чарчамаслигини таъкидлади.

Тадбир якунида ЎзМТДП вакиллари ва чемпионлари “Бирмиз! Қўлни-қўлга берамиз” дея эсдалик учун расмга тушди.

photo_2019-10-10_15-55-32.jpg

1,13.jpg

1,11.jpg

1,10.jpg

1,9.jpg

7.jpg

12.jpg

8.jpg

14.jpg

photo_2019-10-10_15-55-26.jpg

5.jpg

 


Равшан МАҲМУДОВ,
“Milliy tiklanish” мухбири  


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz