ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сайлов 2019: “Миллий тикланиш” ДП янги ғоя ва мақсадлар билан кириб келмоқда 08.10.2019

Сайлов 2019: “Миллий тикланиш” ДП янги ғоя ва мақсадлар билан кириб келмоқда

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва вилоят кенгаши томонидан “БИРМИЗ! ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!” шиори остида партиянинг навбатдаги сайловолди тарғиботи бўлиб ўтди.

ЎзМТДП мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилтган тадбирда партия Марказий, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, партияга хайрихоҳ бўлган ёшлар, Гулистон шаҳри жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

18.jpg

Катта экранда ЎзМТДП томонидан Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги ҳаёти тасвирланган видеоролик намойишидан сўнг даврага партия раҳбарлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия Сирдарё вилояти кенгаши аъзолари таклиф қилинди.

23.jpg

Партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, бу йилги салов “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЯНГИ САЙЛОВ” шиори остида ўтказилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам халқ, давлат манфаатларига хизмат қилувчи янги ғоя ва мақсадлар билан кириб келаётганини қайд этди.

3.jpg

— Партиянинг сайловолди тарғиботи биринчилардан бўлиб Гулистонда ўтказилаётгани бежиз эмас, — деди партия етакчиси. — Чунки сирдарёликлар бугун ўзгараётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда энг фаол иштирок этмоқдалар.

— Бугун Президентимиз томонидан амалга оширлаётган ислоҳотлар ўзининг самарасини бермоқда, — дея сўзини давом эттирди А.Қодиров. — Бунинг исботини Сирдарё халқи, гулистонликлар ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис қилмоқда. Биз қўлни қўлга бериб бирлашсак, йўлимиздаги ҳар қандай қийинчиликларни енгамиз. Барчамизни бирлаштириб турган ягона мақсад халқимиз фаравонлиги ошириш, Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртимизни ривожланган давлатлар қаторига қўшишдир.

18.jpg

Майдонда ёшлар ва гулистонликларнинг партия шиори “БИРМИЗ! ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!” сўзлари баралла янгади. Партия байроғи осмон узра янада баландроқ ҳилпиради. Тадбир таниқли санъаткорларнинг шўх ва қувноқ куй-қўшиқлари билан давом этди. Шу куни ЎзМТДП гулистонликлар учун ҳақиқий байрам шоусини тақдим қилди.

20.jpg

11.jpg

13.jpg

17.jpg

7.jpg

19.jpg

12.jpg

9.jpg

10.jpg

1.jpg

photo_2019-10-08_10-13-27.jpg



Равшан Махмудов,

Гулистон шаҳридан махсус


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz