ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод депутатлар томонидан маъқулланди 12.09.2019

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод депутатлар томонидан маъқулланди


2019 йил 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда, парламент қуйи палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар.

Бу гал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига айни пайтда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусановнинг номзоди кўрсатилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар айни пайтда мамлакатимизда фуқароларни иш билан таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, соҳада қилинаётган ишларга батафсил тўхталиб, бугунга қадар қуйи палата билан ушбу вазирлик ўртасида яқин ҳамкорлик қарор топганини, бунинг натижасида қатор қонунлар қабул қилинганини эътироф этиш баробарида бу борада учраётган муаммолар, ечилиши лозим бўлган масалаларга ҳам эътибор қаратдилар. Бандлик ва меҳнат муносабатларини янада яхшилаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Нозим Ҳусанов парламент аъзолари томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг вазирлик билан парламент ўртасидаги муносабатлар янада фаол ва самарали бўлишини билдирди.

Савол-жавоб, муҳокамалар сўнг мажлис якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Нозим Ҳусановни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.


www.parliament.gov.uz





Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz