ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 29.08.2019

“Миллий тикланиш” ДП ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


2019 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, конструктив алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасидаги ҳамкорликдан кўзланган мақсад мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамиятда партия мавқеини янада яхшилаш, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамиятни бошқариш ҳамда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларни демократлаштириш, бу жараёнда фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаолликларини ошириш борасида хорижий тажрибани ўрганиш ва алмашишдан иборат экани таъкидланди.

photo_2019-08-28_17-11-09.jpg

Учрашувда мамлакатни модернизациялаш ва жамиятдаги демократик янгиланишлар жараёнида, очиқ демократик давлат қурилиши, “кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга оширишда партия иштирокини кучайтиришга эътибор қаратилди.

Кўппартиявийлик тизимининг ривожланиши, ҳуқуқий демократик давлат қурилиши соҳасида тараққий этган мамлакатлардаги сиёсий партиялар тажрибасини чуқур ўрганиш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Шунингдек, ҳамкорликда партиянинг давлат бошқарувидаги ролини босқичма-босқич кучайтириб бориш, давлат ва ҳокимият тузилмаларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ролини ошириш, доимий мониторинг ташкил этиш ва мунтазам равишда депутатлар малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

photo_2019-08-28_17-11-07.jpg

Партия гуруҳларига партия дастурий мақсад ва вазифаларини бажаришда зарур таҳлилий-ахборий, статистик ҳамда бошқа маълумотларни тайёрлаш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятининг тизимли мониторингини амалга ошириш, таҳлилий материаллар билан таъминлаш, кадрлар учун илмий, методик ўқув-қўлланмаларини биргаликда ишлаб чиқиш, жойларда амалга оширилаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, партия электорати ижтимоий кайфиятини тадқиқ этиш ва партия имиджи юзасидан социологик тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

photo_2019-08-28_17-11-00.jpg

Учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида амалга ошириладиган бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Якунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

photo_2019-08-28_17-10-25.jpg

photo_2019-08-28_17-10-38.jpg

 


ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz