ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси: ходимлар билимлари мустаҳкамланмоқда 11.09.2019

Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси: ходимлар билимлари мустаҳкамланмоқда


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан Кармана туманида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда самарали иштирокини таъминлаш мақсадида партия ташкилоти туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари иштирокида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикакси” мавзусида 3 кунлик семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Маълумки, сайловлар – мамлакат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи сиёсий жараён ҳисобланиб, кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиши маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир.

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Сайлов кодекси ошкоралик, шаффофлик, ҳаққонийлик, холислик каби демократик принципларни ўзида акс эттириб, долзарб мазмун-моҳият ва улкан ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда сиёсий аҳамият касб этади. Ушбу Кодекснинг қабул қилиниши, аввало, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмларини, сайлов қонунчилигини тизимлаштириш, сайлов жараёни очиқлигининг кафолатларини кучайтириш имконини беради.

IMG_20190910_143539.jpg

Шу боис, мамлакатимизда декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг ҳар қачонгидан ҳам очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгидан такомиллашган Сайлов кодексидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда ўз номзодларини илгари суриб, муваффақият қозонишга интилаётган сиёсий партия ходимларини етарлича билим ва малакага эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.

– Бугунги ўқув семинардан жуда катта таассуротлар олмоқдамиз, - дейди партия Нурота туман Кенгаши етакчи мутахассиси Шерали Аллаёров. – Айниқса, маърузаларнинг интерактив усулда, гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилаётганлиги айни муддао бўлмоқда. Натижада сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳамда “Сайлов кодекси”ни мазмун моҳиятини, номзодлар билан ишлаш, уларни танлаб олиш, сайлов кампанияси даврида тарғибот олиб бориш, бу жараёнда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш борасидаги билимларимизни бойитмоқдамиз.

IMG_20190910_095459.jpg

Шунингдек, семинар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Семинар тренинг давом этмоқда.

 

Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz